Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатининг тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар қилади «Korrespondent.net».
Украина етакчисининг сўзларига кўра, мамлакатнинг барча ҳамкорлари Россия президентига қўнғироқ қилишига қарши бўлган.
«Украинанинг барча ҳамкорлари Путинга қўнғироқ қилишимга қаршилик кўрсатди. Ушбу масала, аввало, Украина ва фуқароларимиз манфаати йўлида бўлгани учун қарор қабул қилдим. Бизни қўллаб-қувватлаган ғарблик ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдирамиз, бироқ ўз фикримизга ҳам эгамиз», — дейди Зеленский.
Шунингдек, Зеленский Россия президенти билан мулоқот вақтида асирларни қайтариш борасидаги масалани ҳам муҳокама қилган.
Изоҳ (0)