Кўп ҳолларда ОАВларда пенсия билан нафақа тушунчалари ноўрин ишлатилади. Баъзан пенсионер сўзи ўрнига «нафақахўр» сўзини ёки «нафақага чиқдим» ибораси ҳам ишлатиб юборилади, бу албатта нотўғри, дея Меҳнат муносабатлари тадқиқотлари маркази директори Баҳодир Умурзоқовнинг сўзларини келтиради Sputnik.
Пенсия — бу меҳнат фаолияти туфайли белгиланган тўлов. У инсон умрининг охиригача тўлаб бориладиган, доим ошиб борадиган тўлов.
Нафақа — бу ижтимоий ёки оилавий вазият туфайли қийин аҳволга тушиб қолган аҳоли қатламларига бир маротаба ёки бир муддатга бериладиган тўловдир.
Масалан, ногиронлик учун тўланадиган пенсия бор ёки ногиронлик учун ёшликдан тўлаб келинадиган нафақа бор.
«Янгиликлардан бири шуки, бу йил одамлар тўловларни ўз вақтида бериб борилаётганини бориб текширамиз. Ҳар бир фармон эълон қилинганда ҳар бир корхона раҳбари ўз ходимлари фаолиятини назорат қилиб бориши керак. Ўз вазифасини яхши бажармаётган ходимлар ҳисобидан яхши ишлаётган ходимлар маошини ошириб бориш керак. Бу бозор муносабатларидан рақобат туридан бири деса ҳам бўлади. Бунинг мақсади — одамларнинг меҳнатга бўлган муносабатини ўзгартириш ҳам», — дейди мутахассис.
Изоҳ (0)