Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2019/2020-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказишда 14 ёшдан 87 ёшгача бўлган абитуриентлар қайд этилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилган.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Энг ёш абитуриент 14 ёшни (14 ёш 212 кун), энг ёши катта абитуриент 87 ёшни (87 ёш 182 кун) қаршилаган.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасаси Самарқанд давлат университети бўлиб, бу ерга 74 минг 377 нафар абитуриент ҳужжат топширган. 45 минг 977 нафар абитуриент танлаган Андижон Давлат университети иккинчи, Қарши давлат университети эса 44 минг 676 нафар абитуриент билан учинчи ўринда қайд этилган.

Танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасалари (биринчи сифатида танланган таълим йўналишига нисбатан, бир ўринга) эса Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали (29,47), Андижон тиббиёт институти (21,49) ва Самарқанд давлат университети (17,97) бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди