15 июль куни соат 21:52 да Сергели тумани, Йўлдош 7-даҳасида жойлашган «Ал-Фарғоний» номли МФЙ биносининг ички қисми ва жиҳозлари 50 квадрат метр майдонида ёнди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 21:54 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 22:04 да қуршаб олиниб, соат 22:20 да бартараф этилган.
Ҳодиса сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Содир бўлган ёнғинда инсонлар ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
Изоҳ (0)