• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутатлар автомобиль ойналарини тўсишга бепул рухсат бериш таклифини киритди

    Бир гуруҳ депутатлар томонидан ваколатли давлат органларига амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг тегишли бандига ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари учун икки ёнига ўрнатилган орқа томон кўринишини таъминлайдиган ташқи кўзгуни ҳайдовчининг ўрнидан кўришга халақит бермаган ҳолда орқа ва ён ойналарига чий парда ёки дарпарда ўрнатишга бепул асосда рухсат беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги таклифлар тақдим этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Хабарда таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари»да транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлардан бир сифатида барча транспорт воситасининг олд, ён ва орқа ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлиши белгиланган.

    Шу билан бирга масаланинг қонуний ечими сифатида жисмоний шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўқсон баравари, юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз йигирма баравари, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз қирқ баравари миқдоридаги тўлов эвазига ички ишлар органлари рухсатномаси асосида ойналарининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат берилган.

    Ушбу тартибга риоя этилмаган ҳолатларда эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан қирқ баравари миқдоригача жарима тўлаш белгиланган.

    Аҳоли ва жамоатчиликнинг фикри асосида хулоса қилинса, бундай тартиб ва қоидаларнинг амалга татбиқ этилишида бир қатор ўзига хос хусусиятлар инобатга олинмаган. Жумладан:

    • Ўзбекистон нисбатан иссиқ об-ҳаво кузатиладиган иқлим минтақасида жойлашганлиги;
    • иссиқ ва қуёшли кунларда автомобиль эгалари ва ундаги йўловчиларнинг иссиқдан ва қуёш нурларидан ҳимояланиши ҳуқуқи учун пул тўлашга тўғри келаётганлиги, бунга имконияти бўлмаганларга эса иссиқдан ва қуёш нурларидан ҳимояланиши учун қонуний тартиблар мавжуд эмаслиги;
    • ойналарининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат олиш учун белгиланган тўлов миқдори айрим янги автомобиль қийматининг 30 фоизидан, ҳаттоки баъзи автомобилларнинг иккиламчи бозордаги нархининг 50 фоизидан ҳам кўпни ташкил этаётганлиги;
    • аҳоли ўртасида жамиятимизда аҳолининг бой ва камбағал қатламга ажратиб қўйилмоқда, деган тушунча пайдо бўлаётганлиги;
    • қонун ҳужжатларида «ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўриш» тушунчасига тушунтириш мавжуд эмаслиги инобатга олинмаган.
    Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари томонидан тўлов эвазига ойнасининг тусини ўзгартиришга рухсат олиб ўзгартирган енгил автотранспорт воситаларини текшириш учун тез-тез тўхтатилаётгани ва уларнинг вақти йўқотилаётгани ҳам фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

    Ушбу мурожаатлар бўйича қонун ҳужжатлари ва йигирмага яқин (Буюк Британия, Польша, Швеция, Франция, Қозоғистон, Қирғизистон ва ҳ.к.) хорижий давлатлар тажрибалари ўрганиб чиқилган.

    Натижада, биринчи навбатда хавфсизлик масалаларини инобатга олган ҳолда йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари учун автотранспорт воситаларининг икки ёнига ўрнатилган орқа томон кўринишини таъминлайдиган ташқи кўзгуни ҳайдовчининг ўрнидан кўришга халақит бермаган ҳолда орқа ва ён ойналарига чий парда ёки дарпарда ўрнатилишига ҳеч қандай тўловларсиз рухсат берилиши мақсадга мувофиқ, деган хулосага келинган.

    16.07.2019, 13:32   Изоҳ (0)   88010
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода энг сўнгги абитуриент — фарзанд дунёга келтирган аёл туғуруқхонадан келиб ҳужжат топширди

    16.07.2019, 12:09

    Қашқадарёда 12 нафар маҳкум жазодан озод этилди

    16.07.2019, 11:58

    Бухоро ҳамда Беларуснинг Брест вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ўрнатилди

    16.07.2019, 10:58

    Андижонда «Вазиятларни назорат қилиш марказлари» ташкил этилди

    16.07.2019, 10:41

    «Ақлли» электр ҳисоблагичларнинг ўзига хослиги нимада?

    16.07.2019, 09:49

    Ўзбекистон Марказий Осиёда ўз жонига қасд қилувчилар рейтингида учинчи ўринни эгаллади

    16.07.2019, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.