Андижон шаҳрида «Намунали ҳудуд» тажрибасини яратиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар доирасида, Андижон шаҳар Ички ишлар органлари Фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 1, 2, 3, 4, 5, 6-сонли ички ишлар бўлимларида жами 6 та «Вазиятларни назорат қилиш марказлари» фаолияти ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, «Вазиятларни назорат қилиш марказлари»ни ташкил этиш давомида криминоген жиҳатдан оғир бўлган ҳудудлар, бозорлар ҳамда жиноят содир этишга мойил шахслар тўпланиши мумкин бўлган масканлар ва ҳуқуқбузарликлар кўп содир этиладиган жойлар ўрганилиб чиқилган.
Ҳар бир ИИБ ҳудудига ўрнатилган умумий 286 дона юқори тиниқ тасвирга туширишга эга бўлган, кун-у тун режимида ишловчи ҳамда юз қиёфа орқали шахсини аниқловчи 12 дона видеокузатув камералари «Вазиятларни назорат этиш марказлари»га уланган.
Қайд этилишича, видео кузатув мосламалари ёрдамида маст ҳолда жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга шубҳа уйғотган 17 нафар шахслар аниқланиб, ҳодиса жойларига зудлик билан ИИБ ходимларининг юборилиши натижасида ҳудудларда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олди олинган.
Изоҳ (0)