Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари томонидан Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Касби туманларида 13 июль куни ўтказилган сайёр қабулларда жами 99 нафар фуқаронинг судга оид мурожаати тингланди.
Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, 31 нафар мурожаатчининг аризалари вилоят ва Олий суд судлов ҳайъатларида кўриб чиқиш учун қабул қилинди, 38 нафар мурожаатчига ҳуқуқлари тушунтирилди. 11 та мурожаат жойида ҳал этилди. 9 та мурожаат ўрганилмоқа.
Шунингдек, сайёр қабулда ташкил этилган суд мажлисларида 11 нафар фуқаро Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ахлоқ тузатиш жазосини ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган, 10 нафар фуқарога ЖК 74-моддасига асосан тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилган, 12 нафар фуқаро жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган.
Изоҳ (0)