13 июль куни соат 16:33 да Олмазор тумани, Мирзо Ғолиб кўчасидаги 6-уйнинг ички ва том қисми 150 квадрат метр майдонида ёнди. Ёнғин шу кўчадаги 4-уй ва Нозимахоним кўчасидаги 2-уйнинг том қисмларига ҳам тарқалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:41да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17:03да қуршаб олиниб, соат 17:21 да бартараф этилган.
Ёнғин 6-уйда электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган деб тахмин қилинмоқда. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса жойига 6 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Бу ҳақда кеч хабар берилганлиги сабабли жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга етиб келганида ёнғин майдони 200 квадрат метрни ташкил этган.
Содир бўлган ёнғинда инсонлар ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
Изоҳ (0)