«ПостНаука» сайти мутахассислари ўқувчиларининг турли саволларига илмий жавоблар топиб бериши билан машҳур. Бизнинг диққатимизни қум зарралари қандай қилиб ҳосилдор тупроққа айланиши ҳақидаги савол тортди. Россиялик биолог Тимофей Чернов бу саволга жавоб бераркан, Докучаевнинг сувда ва тупроқда ўсадиган ўсимликлар формуласига тушунтириш бериб ўтди.
Тупроқшунослик фанининг асосчиси Василий Докучаев тақдим этган тупроқ ҳосил бўлишининг умумий формуласи мавжуд: тупроқ иқлим, релеф, тоғ жинслари, тирик организмлар ва вақт таъсирида ҳосил бўлади.
Дастлаб тупроқ минерал субстрат – тупроқ ҳосил қилувчи жисмларда шаклланади. Бу дарё ювган қум зарралари, музлаган материал ёки очиқ тоғ жинслари бўлиши мумкин. Ушбу субстратда тупроқ ҳосил қилувчи жисмларни ўзгартирувчи тирик организмларнинг изчилликда алмашинуви бошланади. Энг аввал микроорганизмлар, масалан, ўзига хос сув ўтлари алмаша бошлайди. Улар карбонат ангидрид ва ҳаводан тўғридан тўғри молекуляр азотни тортиб олиши мумкин – уларга деярли бошқа ҳеч нарса керак эмас, фақат ҳаво ва яшаш учун тупроқ юзаси. Лишайниклар ҳам тупроқ ҳосил қилишда фаол «хизмат кўрсатади» – улар яланғоч тоғларда, қумда ўсади. Сувсиз жойларда ва экстремал ҳароратда ҳам ўсиши мумкин.
Иқлим ва тирик организмлар таъсирида жисмлар физик жиҳатдан «бузилади», секин-асталик билан органик моддаларга тўйиниб боради ва вақт ўтиши билан унда ўсимликлар кўкаради. Одатда сув ўтлари, лишайниклар ва мохлар ўсимлик майсалари, буталарга, кейин эса дарахтларга алмашади, бироқ конкрет жой ва табиат зонасидан келиб чиқиб ушбу схема ўзгариши мумкин.
Ўсимлик – тупроқ ҳосил қилувчи асосий омил, у янги органик модда ҳосил қилиб, тупроқ таркибига таъсир кўрсатади, замбуруғ, микроорганизм ва тупроқ ҳайвонлари ҳаётини қўллаб-қувватлайди. Ўсимликлар тупроқни ҳосил қилади, лекин тупроқ хоссаларини эмас, қандай ўсимликлар унда «яшаб қолиши» мумкинлигини аниқлайди. Ўсимликлар таркиби тупроқ қисмлари, кислотали ёки ишқорли муҳит реакцияси, озиқ моддалари миқдорига боғлиқ. Барча ўсимлик турларининг ўзига хос талаби бўлади: қиёқ ўтлар нам тупроқни афзал кўради, қарағай қум ва тошлоқда яхши ўсади, қичитқи ўт ва малина азотга бой тупроқда яхши ўсади ва ҳоказо.
Ўсимликлар дунёси тупроқда, шунингдек, кўплаб тупроқ фаунаси вакиллари мавжудлигини ҳам акс эттиради. Тупроқда турли ҳашаротлар, мингоёқ, жўлаклар, чувалчанглар ҳаёт кечиради. Улар ўсимлик қолдиқларини майдалаб ва аралаштириб, тупроқ ҳосил бўлишига ўз ҳиссасини қўшади. Агар тупроқ ҳашаротлари бўлмаса, ўсимликлар қолдиғи тупроқ юзасида йиғилиб қолиши ва жуда секин чириши мумкин.
Ташқи шароит сабаб тупроқ ҳосил бўлиши учун ўнлаб, юзлаб ва мингаб йиллар керак бўлиши мумкин. Шундай қилиб, тупроқ ҳосил бўлиш жараёни қанчадир ватда тўхтаб қолиши, ўсимлик, иқлим ва бошқа омиллар тупроқ хоссасини изчилликда ўзгартиришда давом эттирмаслигини англатмайди. Шундай омиллардан бири инсон саналади. Масалан, Ўрта Осиё тоғ этакларида минг йиллардан буён деҳқончиликнинг суғориш ишлари билан амалга оширилиши, у ерларда тупроқнинг ўзига хос тури – суғорилган бўз тупроқ яралишига сабаб бўлди.
Ер юзида тупроқ турларининг катта қисми музлик даврининг сўнгги йилларида шаклланган, уларнинг ёши 7–10 минг йилдан ошади. Энг қадимги тупроқ турлари тропик ҳудудларда аниқланган – уларнинг ёши миллион йилларга тенг бўлиши мумкин. Тупроқ ҳосил бўлиши – жуда секин жараён ва кўплаб тупроқ турлари инсон фаолияти билан боғлиқ. Табиий ўсимликларни йўқотиш, ҳаддан кўп шудгорлаш ёки тупроқ емирилиши тупроқ хоссаларининг «камайиши»га сабаб бўлади ва уни қайта тиклаш узоқ вақтни талаб этади.
Изоҳ (0)