Суриянинг жануби-шарқида жойлашган Дайр-аз-Зор вилоятида террорчилар томонидан қўйилган миналарнинг портлаши оқибатида етти нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Дайр-аз-Зор вилоятининг шарқидаги Даблан қишлоғида ИШИД жангарилари томонидан қўйилган миналарнинг портлаши оқибатида етти нафар бола ҳалок бўлди», — дейилади SANA ахборот агентлигининг хабарида.
Террорчилар Сурия армиясининг ҳужумлари натижасида аҳоли пунктларини тарк этаётиб уйларга портловчи қурилмаларни қолдириб кетмоқда. Сўнгги бир неча ой ичида бу каби портлашлар оқибатида ўнлаб тинч аҳоли қурбон бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)