Қирғизистоннинг Касалликларни олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти Токмакдаги ресторанда оммавий заҳарланишга нима сабаб бўлганини аниқлади, деб хабар беради «Zakon.kz».
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, жами 174 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 78 нафари шифохонага ётқизилган. Яна 10 киши даволанишни давом эттирмоқда.
Суриштирув ишлари натижасида заҳарланиш овқатда салмонелла инфекцияси мавжудлиги сабаб юзага келгани аниқланди. Токмок шаҳридаги «Мегаполис» ресторани ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилгунига қадар ёпиб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Токмакдаги оммавий заҳарланиш 29 июнь куни «Мегаполис» ресторанида ўтказилган тўй маросимида содир бўлган. Тўйга Токмак, Бишкек ва Иссиқкўлдан 256 киши таклиф этилган.
Изоҳ (0)