Таиланднинг Чон Бури шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки 2 та медалга эга чиқди, дея хабар берди МОҚ расмий сайти.
Регламентга кўра, мусобақани юнон-рум кураши очиб берди.
Ушбу дастур доирасида гиламга чиққан 2 нафар ўзбекистонлик полвон қитъа чемпионати совриндорига айланди. -55 килограмм вазн тоифаси вакили Ихтиёр Ботиров кумуш медалини қўлга киритган бўлса, -77 кг вазнда Дилшод Омонгелдиев бронза медали билан тақдирланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)