Украинанинг Херсон вилоятидаги квартирада эркак собиқ хотини ва 9 ҳамда 7 ёшли икки ўғлининг жасадига дуч келди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса жойига зудлик билан тезкор тергов гуруҳи ва вилоят полицияси раҳбарияти етиб келди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари қасддан қотиллик моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Тергов олиб борилиб, ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)