Британиялик журналист Жоанна Лиллис Ўзбекистонда ҳам фаолият олиб боради. Бу ҳақда BBC ходими Рустам Қобил маълум қилган.
«Тошкентдан жуда яхши янгиликлар. Жоанна Лиллис Ўзбекистонда аккредитация олди. У The Ekonomist журнали учун материаллар тайёрлайди», — дея ёзув қолдирган Рустам.
Маълумот учун, Жоанна Лиллис Қозоғистонда яшайди ва Марказий Осиё минтақасини ёритишга ихтисослашган. Мақолалари The Economist, The Guardian ва Eurasianet нашрларида эълон қилинади. «Қора соялар: Қозоғистон махфий дунёси ичида» номли китоб муаллифи.
Изоҳ (0)