8 июль, душанба куни футбол бўйича Африка Миллатлар Кубогининг 1/8 финали доирасида сўнгги 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Куннинг дастлабки ўйинида Кот-д’Ивуар терма жамоаси Мали термасига қарши майдонга тушди.
Беллашувдаги ягона голга 76-дақиқада иуварлик ярим ҳимоячи Уилфрид Заҳа муаллифлик қилди.
Шу тариқа Кот-д’Ивуар мусобақанинг нимчорак финалида Малини кичик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритди (1:0).
Энди ивуарликлар 11 июль куни бўлиб ўтадиган 1/4 финал баҳсида Жазоир билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.
Шу куни Тунис термаси Гана билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг 73-дақиқасида тунислик ҳужумчи Яссин Ҳенисси ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқага келиб Тунис ҳимоячиси Рами Бедуи ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунига етди. Пенальтилар сериясида эса тунисликлар Ганани 5:4 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақадаги юришини давом эттирадиган бўлди.
Тунис 1/4 финалда Мадагаскарга қарши майдонга тушади. Тўқнашув 11 июль куни соат 00:00 да бошланади.
Африка Миллатлар Кубоги
1/8 финал баҳси
8 июль, душанба
Мали—Кот-д’Ивуар 0:1
Гол: 0:1 — 76 ЗаҳаГана—Тунис 1:1 (4:5—пенальтилар серияси)
Голлар: 0:1 — 73 Ҳенисси, 1:1 — 90, пенальти, автогол, БедуиЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)