Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Омонхона қишлоғида янги «Шайх Шамсиддин» масжид ўз фаолиятини бошлади. Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов иштирок этди, деб хабар беради «Muslim.uz».
Маълум қилинишича, авваллари қишлоқ аҳолиси масжид учун 12 км узоқликдаги туман марказига боришга, маросимлар, тўй-маъракаларда қийинчиликка дуч келган.
«Шу йилнинг ўзида Тошкент шаҳрида «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф», «Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи», Термиз шаҳрида «Ҳаким Термизий» номидаги янги масжидлар очилгани эди. Ўзбекистондаги масжидлар сони 2060 тага етди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)