Тошкентнинг Лайлитўғон кўчасида бир вақтнинг ўзида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда Sputnik.
Маълум бўлишича, банклардан бирига қарашли бўлган Damas ҳайдовчиси рўпарасида қайрилмоқчи бўлган Ravon Nexia’ни кўрган ва рулни кескин ўнгга бурган. Оқибатда Damas Nexia’нинг ўнг қаноти ва унинг ёнида тўхтатиб қўйилган кулранг Spark’га урилган, сўнг катта тезликда ариққа тушиб кетган. Бундан ташқари, Spark кескин зарбдан яқинроқда турган Nexia’га бориб урилган.
Натижада 4 та машина баравар шикастланган. Хабарда айтилишича, ҳодиса содир бўлишида афтидан, Damas айбдордек кўринмоқда.
Маълум бўлишича, автомобилларнинг барчаси йўл қоидасини бузган. Damas ҳаракатланиш тезлиги ва оралиқ масофани сақламаган. Ravon Nexia авариявий ҳолатни яратиб, белгиланмаган жойда қайрилишга уринган. Spark ва Nexia эса пиёдалар йўлагида тўхтатиб қўйилган бўлган.
Воқеа жойига ЙПХ ходимлари етиб келган бўлиб, улар ЙТҲ айбдорини аниқламоқда.
Изоҳ (0)