Бандлик ва меҳнат муносабатлари Корея Республикасига ишчиларни жўнатиш бўйича келишув меморандуми доирасида дастлабки саралаш имтиҳонларидан ўтган номзодларни динамик рейтинг асосида рўйхатга олиниши 5 июль куни тўхтатилганлигини маълум қилди.
Динамик рейтинг асосида рўйхатга жами 4003 нафар номзод киритилди.
2019 йил 15 июлга қадар динамик рейтинг асосида рўйхатга киритилган номзодларнинг корейс тилини билим даражаси назорат тартибда текширилади ва EPS Topic имтихонига киритилган 2500 нафар фуқаро рўйхати эълон қилинади.
Асосланмаган ва нотўғри хабарларни олдини олиш мақсадида фақат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинган ахборотлардан фойдаланиш сўралади.
Изоҳ (0)