Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбот хизмати 2019—2020 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилаётгани туфайли Нукус кўчасида ҳаракатланиш қисман чекланишини маълум қилди.
«Нукус кўчасининг қуйидаги қисмларида қатнов чекланади:
8 июлдан 30 июлгача — Нукус ва Авлиё ота кўчаси кесишмасидан то Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;
1 августдан 20 августгача — Нукус ва Кичик Бешёғоч кўчаси кесишмасидан Авлиё ота кўчаси кесишмасигача», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Мирзо Улуғбек туманидаги Салом кўчасида транспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)