Ўзбекистонда энг кам иш ҳақини ошириш режалаштирилмоқда. Spot’нинг хабар беришича, бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълумотларида келтирилган.
Электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш борасидаги ишларни янада яхшилаш мақсадида тегишли тармоқларни модернизация қилиш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш ва харажатларни оптималлаштириш талаб этилмоқда.
«Буларсиз тармоқларнинг молиявий аҳволини яхшилаш ва соҳага фаол инвестицияларни жалб қилиш имконсиз», — дейилади хабарда.
Шу сабабли, мутахассислар ва халқ вакиллари фикрларини инобатга олиб, аҳоли учун тарифларни кескин оширмасдан, инфляция даражасига яқин миқдорда ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Тариф ислоҳотлари халққа енгил бўлиши учун энг кам иш ҳақини ҳам ошириш режалаштирилган. Тарифларни тартибга солиш бўйича таклиф этилаётган ислоҳотлар аҳолига тўлиқ етказилиши кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)