Германиянинг Франкурт-на Майн шаҳрида топилган Иккинчи жаҳон урушига тегишли бомба сабаб 16 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Оғирлиги 500 килограмм бўлган бомба Европа марказий банки яқинида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида топилган. Маълумотларга кўра, бомбани зарарсизлантириш учун бир неча кун керак бўлган.

Аҳолининг асосий қисми 7 июль куни эвакуация қилинган.

Шунингдек, эвакуация шаҳарлараро транспорт ҳаракатларига ҳам таъсир кўрсатган, поездлар шаҳарни айланиб ўтгани сабаб 40 дақиқа ортиқча вақт сарфланган. Трамвай ва автобуслар ҳаракати тўхтатилган. Германиядаги энг катта аэропорт жадвали ҳам ўзгаришсиз қолмади.