Туркиянинг Кютахя шаҳрида жойлашган азот заводида портлаш содир бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Воқеа жойига полиция ходимлари, тезёрдам машиналари ва ўт ўчирувчилар етиб келган. Нохуш ҳодиса оқибатида етказилган зарар ҳозирча номаълум.
Kütahya'da azot fabrikasında patlama yaşanmış.
— Önder Algedik (@OnderAlgedik) July 7, 2019
Azot fabrikası demek kimyasal fabrikası demek.
Umarım ucuz atlatılır.
Umarım azot fabrikasını patlatan bu rejim nükleer santrali bitiremez.
pic.twitter.com/Cg2WhDMTuo
Ижтимоий тармоқларда заводдан чиқаётган қалин тутунлар тасвирланган видеолар пайдо бўлди. Бунда очиқ ёнғин кузатилмаган.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, одамлар ҳаёти ва соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ.
Изоҳ (0)