Тожикистонда рўй берган оммавий заҳарланиш оқибатида 14 нафар маҳбус ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг энг каттаси 52, энг ёши эса 20 га ҳам тўлмаганди, дея хабар беради «ТАСС».
8 июль, якшанба куни учта махсус машинада 128 нафар маҳбус Тожикистон шимолидаги жазони ўташ муассасаларидан Душанбе, Нурек ва Явандаги қамоқхоналарга юборилган.
Мамлакат пойтахтига яқинлашганда маҳбуслардан бири 16 нафар маҳбус ўртасида нонни бўлади. Нон истеъмолидан сўнг улар ўзини ёмон ҳис этади ва Душанбега келганда беҳуш ҳолатга тушади.
Шифокорлар фақат икки нафар маҳбусни қутқаришга муваффақ бўлди. Мамлакат бош прокуратураси мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғади.
Изоҳ (0)