2019 йил 27 июнь куни соат 22.30 ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Сурхондарё вилоятининг Денов тумани, Қизилжар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4K-588 йўлининг 26-километрида ҳайдаб кетаётиб, Ўрикзор маҳалласида яшаган 41 ёшли Р.V.ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолганди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Бунинг оқибатида пиёда Р.V. жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини «Тотувлик» маҳалласида яшовчи 35 ёшли О.Ҳ. ўзининг «Зил-130» юк автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
ИИВ ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, воқеа жойидан яширинган ҳайдовчини аниқлашда ички ишлар органлари ходимларига хабар қилиб, яқиндан ёрдам берган барча фуқароларга миннатдорлик билдирган.
Изоҳ (0)