Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида истиқомат қилувчи эркакни тириклайин кўмиб юборишларига сал қолди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Аварияда жароҳатланган эркакнинг даволаниши учун оиласи 700 минг рупий тўлади. Бироқ шифокорлар яқинлари берган пул тугаши билан бемор қазо қилганини билдириб, уни оиласига топширди.
Дафн маросимида эркакнинг оёқ-қўли қимирлаётганини пайқаган қариндошлари дарров бошқа клиника шифокорларини чақирди. Улар марҳум тирик эканлиги, томири уриб турганини қайд этди.
Ҳозирда эркак даволаниш курсини ўтамоқда. Полиция тирик беморни ўлдига чиқарган врачларга нисбатан текширув бошлади.
Изоҳ (0)