АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп Осакадаги G20 саммитига ташриф буюрганидан сўнг интернет-мемга айланди. Ижтимоий тармоқларда айнан унга ўрин йўқ ҳолатлар тасвирланган энг муҳим тарихий воқеалар иштирокчиси қилиб кўрсатилган. Қуйида ана шу мемлардан намуналар келтирилди.
Иванка Трамп 1945 йилда Ялтада ўтказилган конференсияда Черчилль, Рузвельт ва Сталинга ассистентлик қилмоқда. Жаҳон етакчилари бундан норози.
Иванка Трамп Михаил Горбачёв ва Рональд Рейганнинг 1985 йилда Женевадаги учрашувида.
Олим Альберт Эйнштейн, сандалий сотувчиси Дэвид Ротман ва бу ерда ортиқча бўлган Иванка Трамп — 1939 йил.
Осмонўпар бинодаги тушлик. 1932 йил. Иванка Трамп эса бу ерга адашиб келиб қолган. Бу «Трамп минораси» эмас.
Иванка Трамп «Миссури» линкори бортида Япония капитуляциясини қабул қилмоқда. 1945 йил 2 сентябрь.
Америка готикаси. Ойна ортида оқ кийимдаги Иванка Трамп.
Изоҳ (0)