Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–5759, 05.07.2019 й.). Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019—2020-ўқув йилидан ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга фуқаролар фақат олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида
хабар қилади.
Илгари республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда мазкур имтиёз берилган.
Ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларига эга фуқаролар республиканинг бошқа олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганларида қабул квоталаридан ташқари қўшимча ажратилган (5 фоиз) квота доирасида тестларда қатнашади.
Изоҳ (0)