• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдан экспорт қилинган атиргулдан чиққан заҳарли букри пашша юзасидан Ўзбекистон карантин инспекцияси изоҳ берди

    Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вакиллари 4 июль куни журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда 2019 йил июнь ойида Ўзбекистондан Бошқирдистонга олиб борилган атиргул кўчатларида аниқланган каратиндаги заҳарли букри пашша бўйича изоҳ берди.

    Фото: «Runews24.ru»

    2019 йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистондан Бошқирдистонга олиб борилган атиргул кўчатларида каратиндаги заҳарли букри пашша аниқлангани хабар қилинган эди. Маълумотда қайд этилишича, Уфа халқаро аэропортида мутасаддилар буни пайқаб қолишган ва гул кўчатларини йўқ қилишган. Пашша Бошқирдистон ҳудудига киришга улгурмаган.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган анжуманда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов заҳарли букри пашша аниқланган атиргул кўчатлари Ўзбекистондан қандай тартибда текширувдан ўтгани ва экспортга чиқиб кетгани ҳақида савол берди.

    Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбари Иброҳим Эргашевнинг айтишича, тарқалган хабарга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистон ҳукумати Россия мутасаддиларидан батафсил маълумот тақдим этишларини сўраб мурожаат йўллаган.

    Иброҳим Эргашев, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбари

    Иброҳим Эргашев, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбари
    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    «Ўзбекистондан Уфа шаҳрига экспорт бўлган атиргулдан букри пашша чиқанлиги бўйича Россельхознадзор ташкилотидан аниқ ва батафсил маълумот беришини сўраб, мурожаат юбордик. Улар тўлиқ маълумот тақдим этганидан кейин ушбу масалани ўрнатилган тартибда кўриб чиқамиз. Ҳозирда Ўзбекистонда етиштирлаётган гулларнинг сифатини қайта кўриб чиқиш бўйича техназорат олиб бормоқдамиз», — деди Иброҳим Эргашев

    Инспекцияси раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетаётган атиргулларда букри пашша аниқланмаган. Агар аниқланган тақдирда экспортга рухсат берилмай, ўша жойнинг ўзида йўқ қилинади.«Ўзбекистондан чиқиб кетаётган гулларда букри пашша борлиги аниқланмаган. Агар аниқланган тақдирда, маҳсулотга фитосанитария сертификати расмийлаштирилмайди. Бу ҳолатда, имкони бўлса, маҳсулот тозаланиб, экспортга чиқарилади ёки жойида йўқ қилинади. Шу билан бирга, заҳарли пашша аниқланган тақдирда, гул кўчати қайси жойда юклангани аниқланади. Букри пашша бор ҳудуд карантин деб эълон қилиниб, фитосанитария чора-тадбирлари амалга оширилади», — деди Эргашев

    Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошқарма бошлиғи Дилшод Анорбоев ушбу масалага тўхталаркан, дастлабки суриштурувлар натижасига кўра, атиргуллар Ўзбекистондан бормаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

    Дилшод Анорбоев, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошқарма бошлиғи

    Дилшод Анорбоев, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошқарма бошлиғи
    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    «Тошкент халқаро аэропортидан Москва орқали Уфа шаҳрига ҳафтасига тўртта рейс қатнови йўлга қўйилган. Тарқалган маълумотга кўра, атиргулларда заҳарли букри пашша борлиги 27 июнь куни Россия инспекторлари томонидан Уфа шаҳрида қайд этилган. Дастлабки суриштирувларда охирги бир ҳафтада яъни 20—27 июнь кунлари Тошкент халқаро аэропортидан биронта ҳам атиргул Уфа йўналиши бўйича юкланмагани аниқланди. Халқаро рейсларни ўрганганимизда Уфа шаҳрига Москва орқали Қозоғистон, Ҳиндистон, Голландия ва Венгрия давлатларидан ҳам транзит рейслар борлиги маълум бўлди. Лекин, букри пашша чиққан атиргуллар бошқа давлатлардан келтирилган деган фикрдан йироқмиз. Бу ҳозирча дастлабки суриштирув натижаси, холос. Ўзбекистондаги барча ҳудудий инспекцияларга расмий топшириқ орқали ўрганганимизда букри пашша ҳашорати ҳудудимизда қайд этилмади. Аслида букри пашша кўпроқ Россия ва бошқа давлатларда тарқалган», — деди Дилшод Анорбоев.

    Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вакилларининг қўшимча қилишича, Россия ҳукуматидан маълумот олинганидан сўнг, ички суриштирув-назорат ишларини охирига етказиб, оммага бу масала бўйча алоҳида маълумот тақдим этилади.

    04.07.2019, 21:30   Изоҳ (0)   33745
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Форишда «Жанговар машиналар биатлони – 2019» мусобақасининг финал босқичи бошланди (фото)

    04.07.2019, 21:17

    Тошкентнинг Учтепа туманида 400 иш ўрнига эга «Ҳунармандлар шаҳарчаси» иш бошлайди

    04.07.2019, 21:04

    Қорақалпоғистондаги янги Жел кони 6,4 млрд кубометр газ беради

    04.07.2019, 20:12

    Истанбулда 2 ўзбекистонлик вафот этди: бири бассейнда ҳушини йўқотган, бири велосипеддан йиқилган

    04.07.2019, 19:33

    Тошкент цирки 2020 йил Наврўзгача тўлиқ таъмирлаб бўлинади (видео)

    04.07.2019, 19:07

    Тошкент шаҳар ҳокими: Ҳар бир ёшнинг ўзи истаган жойда ўқиши ва ишлаши учун шароит яратишимиз керак (видео)

    04.07.2019, 18:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.