Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2019 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг қайта кўриб чиқилди ва қабул қилинди. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати  маълум қилди.

Фото: Олий Мажлис

Фото: Олий Мажлис

Мазкур қонуннинг мақсади атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш учун янги ташкил этилаётган давлат ташкилотлари ва тизимларнинг фаолияти учун қонуний асослар яратиш, шунингдек, миллий қонунчиликка атом энергиясидан фойдаланиш бўйича самарали хавфсизлик механизмларини жорий этишга қаратилган.

Қонун лойиҳасида атом энергиясидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишда қуйидаги асосий принциплар кўзда тутилган:

  • фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкини сақлаш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш устуворлиги;
  • хавфсизликнинг таъминланиши;
  • ахборотнинг очиқлиги;
  • ядровий қурол ва бошқа ядровий портловчи қурилмалар ишлаб чиқаришнинг тақиқланиши.
Қонун лойиҳасини тайёрлашда атом энергетикасидан муваффақиятли фойдаланиб келаётган хорижий мамлакатлар, хусусан, АҚШ, Франция, Хитой, Япония, Россия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Канада, Украина, Буюк Британия, Швеция, Чехия, Бельгия, Швейцария, Финляндия, Венгрия, Словакия, Аргентина, Бразилия каби давлатларнинг ҳамда Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (MAGATE) қонунчилик бўйича кенг халқаро тажрибаси ўрганилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 5 март куни ушбу Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган.

Жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида мазкур Қонун лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқиш жараёнида айрим меъёрларни кучайтириш, давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатларини янада аниқлаштириш юзасидан тавсиялар берилган эди. Лойиҳада тўғридан тўғри таъсир меъёрларини белгилаш мақсадида, махсус Ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилиб, депутатлар томонидан берилган тавсиялар асосида қонун лойиҳаси қайта ишлаб чиқилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)