«Дарё» таҳририятига Қашқадарё вилояти Ғузор туманида истиқомат қилувчи тарқоқ склероз касаллигига чалинган Дилдора Тошанова ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Дилдора опа тарқоқ склерозга чалингунича туман телеканали ва газетасида мухбирлик қилган. Касаллик сабаб меҳнат қилишга, севган касби билан шуғулланишга ҳам имкони бўлмай қолган.
«2007 йилда чуқур сезги органларим фаолияти сустлашди. Аҳволим кундан кунга оғирлашиб борарди. Моддий томондан имконим йўқлиги сабаб туманимиздан бошқа жойга бориб даволана олмадим. Орадан 12 йил ўтиб пойтахтдаги шифохоналарнинг бирига текширувга бордим. Дорилар қимматлиги учун уларни олишга, даволаниш курсларини давом эттиришга қўлим калталик қилди. Англадимки, бу дунёда ҳаммага фақат соғ бўлган пайтингиздагина керак экансиз. Эрим даволанишимга катта пул кераклигини билиб, ‘менга касал хотин керак эмас’ деб ташлаб кетди. Тўрт бола билан ёлғиз қолавердим. Ҳозир алимент ҳисобига яшайман.
Тарқоқ склероз шундай ёмон касалликки, ҳеч нарсани ҳис қилмайман. Биров суямагунча ўзим мустақил юролмайман. Фақатгина кўриб биламан. Касаллигим муддатидан ўтиб кетган даволаб бўлмайди. Тобора тўшакка михланиб боряпман. Лекин муолажалар орқали буни ортга суриш мумкин. Тўртта фарзандим бор. Иккитаси ҳали гўдак. Ҳеч йўқ улар улғайгунича соғ-саломат туришим керак. Саховатпеша юртдошларимиздан даволанишим учун моддий ёрдам беришларини илтимос қиламан ва яхшиликларини ҳеч қачон унутмайман», — дейди Дилдора опа.
Биз сахий инсонлардан ушбу оилага ва Дилдора Тошанованинг даволаниши учун холис моддий ёрдам беришларини сўраймиз.
Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:
Пластик карта орқали: (Click, Payme)
Дилдора Тошанова номига очилган
Халқ банки: 8600 0609 0922 0783
Халқ банки Қашқадарё вилояти Ғузор тумани филиалида Дилдора Тошанованинг номига очилган реквизитлари:
МФО: 00692 ИНН: 200679866
Ҳисоб рақами:
23120000 400000 692100
Хорижий давлатлардан маблағ юбориб ёрдам бермоқчи бўлганлар онасини паспорт маълумотлари:
Тошанова Дилдора Мухторовна
Паспорт рақами: AB 7178971
Бемор Дилдора опанинг телефон рақами:
+998 91 454 76 65
Изоҳ (0)