• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу уйда одамлар бор». Уй-жойлари «снос»га тушган риштонликлар қаерда ва қандай яшамоқда?

    Риштон – «Буюк ипак йўли»да жойлашган қадимий ҳунармандчилик маскани. Риштоннинг кулолчилик ва чинни маҳсулотлари хорижлик сайёҳлар орасида ҳам анча машҳур.

    Фото: «Дарё»

    Президентнинг жорий йил 6–7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Риштон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан алоҳида дастур қабул қилиниши белгиланган эди. Шу асосида туман ҳудудидан ўтувчи 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўлининг 14-километрини кенгайтириш, йўл ёқасида жойлашган турар ва нотурар жойлар, ижтимоий соҳа объектларини қайта қуриш ишлари бошланган.

    Фото: «Дарё»

    Айни кунга қадар 20 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида асосий кўча бўйларидаги 400 га яқин аҳоли хонадонлари ҳамда 180 та нотурар ва ижтимоий соҳа объектлари, савдо дўконлари бузилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дастлаб бузилаётган уй-жой эгаларига туман ҳокимлиги вакиллари томонидан ер ва компенсация пуллари ўз вақтида ажратилиши ваъда қилинган. Бироқ бугун уйи «снос»га тушган, дўкони бузилган риштонликлар қийин аҳволда қолган.

    Фото: «Дарё»

    Хизмат сафари билан Риштонга борган «Дарё» мухбири бузилган уйлари учун компенсация пулларини тўлиқ ололмаётган хонадон соҳиблари ва бир кечада ҳеч қандай огоҳлантиришсиз дўконлари бузиб юборилганидан норози бўлаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, уйи бузилган аксарият одамларга туманнинг турли ҳудудларидан ер ажратиб берилган. Эски уй-жойлари баҳоланиб, тўланиши керак бўлган компенсация миқдори аниқланган. Кўпчиликка аванс тариқасида 10 миллион сўмдан пул берилган.

    «Деҳқон бозори» яқинидаги 4 хонали уйи тўлиқ бузилган Латифжон Эшонқулов оиласи билан очиқ майдондаги усти ёпиқ сўрида кун кечиряпти.

    Латифжон Эшонқулов.

    Латифжон Эшонқулов.
    Фото: «Дарё»

    – Иккита ўғлим бор. Оилам билан мана шу сўрида яшаяпмиз. Куннинг иссиғида ҳам, ёмғир ё жала ёғса ҳам. Ижарага квартира топиб беришди, лекин на гази, на электри бор. Туман ҳокимлигидагилар ижара ҳақини берамиз дейишгани учун ўзим 500 минг сўм тўлагандим. Ҳали униям беришгани йўқ. Кечадан бошлаб борганим йўқ у уйга. Уйим битмагунча мана шу сўрида яшайман, ҳеч қаёққа кетмоқчи эмасман.

    Фото: «Дарё»

    Яшаб турган ҳовлимнинг саҳни 2,7 сотих эди, ўрнига бу ердан 2 км узоқликдаги «Деҳқонобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 4,5 сотих ер ажратиб беришди. Бузилган 4 хона уйим 66 миллион сўмга баҳоланди. 10 миллион сўмдан аванс беришди. Туман ҳокими келиб арзонлаштирилган нархда цемент ва қурилиш материаллари берамиз деганди. Қолган пулдан ҳам, қурилиш материалларидан ҳам дарак йўқ.

    Риштоннинг ривожланишидан, янгиланишидан биз ҳам хурсандмиз. Ҳеч нарсадан норози эмасмиз, элга келган тўй, кўникамиз. Фақат муаммо бўлиб турган нарса шу – пулимизни тезроқ беришсин. Тезроқ уйимизни битириб, одамга ўхшаб яшайлик, – дейди Латифжон Эшонқулов.

    Фото: «Дарё»

    Кечаси уйини бузиб юборишларидан хавотир олган Суҳроб Аҳмадалиев ва унинг қўшниси хонадонлари деворига «Бу ерда одам яшайди», «Бу уйда болалар бор» деган ёзувларни илиб қўйишибди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – Мана шу вайрона бизники. Уйларимиз қисман бузилди, фақат битта хонаси яшашга яроқли ҳолатда қолди. Ҳовлимиз 7,8 сотих. Ўрнига 5,5 сотих ер беришди. Уйимизни 134 миллион сўмга баҳолашган. Шундан 10 миллион сўм берилди аванс сифатида. 22 май куни бузиш ишлари бошланган. Бир ойдан ўтди, ана бўлади, мана бўлади, деб юрибмиз.

    Оилада 8 жон яшаймиз. Ота-онам пенсионер. Отам 65, онам 62 ёшга кирган. Ўзим оилалиман, 3 нафар фарзандим бор. Шароит йўқлиги учун кичкина фарзандим туғилишидан олдин аёлимни ота-онасининг уйига олиб бориб қўйганмиз. Кичкина фарзандим бир ойлик бўлди, ҳали ёнимда олиб ётганим йўқ ота бўлиб. Мана шу ҳолатда яшаяпмиз.

    Президентимиз бошлаган яхши ишларга биз ҳам тарафдормиз. Ўз уй-жойимизни давлат эҳтиёжлари учун беришга розимиз, фақат бузилган уйимизнинг пулини тўлашса бўлди. Ҳамма нарса шу компенсацияга бориб тақаляпти. Янги иморатимизни ёз кунларида, ёғин-сочинлар бошланмасидан битириб, чиқиб кетсак, биз ҳам хурсандмиз, – дейди Суҳроб Аҳмадалиев.

    Суҳроб Аҳмадалиев.

    Суҳроб Аҳмадалиев.
    Фото: «Дарё»

    Пухта ўйланмасдан, шошма-шошарлик билан бошланган бузиш ишлари, айниқса, кексалар ва болаларга ноқулайликлар келтириб чиқаряпти.

    Лолахон Сотволдиева.

    Лолахон Сотволдиева.
    Фото: «Дарё»

    – 72 ёшга кирдим. Эрим бевақт вафот этган. 5 нафар фарзандни бир ўзим катта қилдим. Ҳаммасининг алоҳида уй-жойи бор. Ҳозир мана шу бир хона уйда 4 жон яшаяпмиз. Қариганимда шундай ҳолатда қолганимдан хафа бўлиб кетяпман.

    Бу ерда 4,1 сотих жойим бор эди. 10 та хонаси билан. 98 миллион сўмга баҳолаб кетишди. 4,5 сотих жой билан 10 миллион сўм пул беришган. Қолган пулни қачон беришади, биз қачон янги уй қурамиз, қачон у ерга кўчиб ўтамиз, билмадим. Ахир уй қуриш осон иш эмас-ку, – дейди Лолахон Сотволдиева.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Деҳқон бозори»да савдо қилувчи тадбиркорлар вақтинчалик тумандаги буюм бозори ҳудудига кўчирилган. Аммо бу ерда сотувчи ва харидорлар учун муносиб шароит яратилмаган. Тор йўл ва йўлаклар, етарлича жиҳозланмаган савдо тармоқлари сотувчи ва харидорларга кўплаб ноқулайликлар туғдирмоқда. Тадбиркорлар дуч келган жойда савдо қилишга мажбур бўлишмоқда. Уларга катта йўл бўйлари, аҳоли ва транспорт ҳаракати гавжум бўлган масканлар «бошпана» вазифасини ўтамоқда.

    Бузилган бозор ҳудуди.

    Бузилган бозор ҳудуди.
    Фото: «Дарё»

    1 ой олдин ҳам бюджетга ўртача 10 миллион сўм пул туширадиган «Деҳқон бозори» ўрнида бугун қурилиш чиқиндилари қолган, холос. Бозор ҳудудидаги 205 та дўкон батамом бузиб юборилган. Дўкони бузилган тадбиркорларнинг кейинги фаолияти ҳам сўроқ остида қолган.

    Суҳроб Элибоев (чапда).

    Суҳроб Элибоев (чапда).
    Фото: «Дарё»

    – 24 йилдан бери шу бозорда савдо қилардим. 4 та дўконим бор эди. Ҳамма ҳужжатлари жойида. Бу дўконларни олгунча бозорни тўлиқ асфальт қилиб берганман. Ҳозир бир сўм бермасдан дўконларимни бузворишди. Мен қўлимни ҳам теккизганим йўқ. Огоҳлантириш йўқ, хат йўқ, компенсация йўқ. Кечқурун келиб, бузиб кетишибди.

    Баҳолашни ҳам битта баҳоловчига бериб, монополия қилиб олишган. 20 кун орқасидан югурдим, йўқ, дўконларимни баҳолаб бермади. «Ака, хафа бўлманг, баҳолаб беролмайман. Менга нотурар жойларни баҳоламаслик ҳақида буйруқ бўлган», дейди.

    Прокуратуранинг ишонч телефонига мурожаат қилганимдан кейин 9 ярим миллион сўмдан баҳолаб берди битта дўконимни. Бу пулга дўкон қуриб бўладими? Майли, тўлови ҳам керак эмас. Жой беришсин ўрнига, ўзим қуриб оламан, – дейди Суҳроб Элибоев.

    Фото: «Дарё»

    Риштондаги ўзгаришлар ҳақида маълумот олиш учун туман ҳокимлиги мутасаддилари билан учрашдик.

    – Барча ишлар қонунда белгиланган талаблар асосида амалга оширилади. Аҳолига ер майдонлари берилиб, компенсация пуллари тўланмоқда. Лойиҳага мувофиқ 8 та умумтаълим ва 12 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси, 6 та маданият маркази, истироҳат боғи, киносарой, 7 та кутубхона, ёшлар маркази, спорт мажмуалари, автошохбекат, 8 та тикувчилик тармоғи, 15 та миллий чойхона, 9 та ҳаммом, 2 та «Гипермаркет», 5 та «Супермаркет» сингари маданий ва маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини қуриш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди. Туман марказида қуввати 10 минг киловатт бўлган «Т-3» русумли замонавий трансформатор ўрнатилади. Бу маҳаллалар ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларини электр таъминоти билан боғлиқ бўлган муаммолар кўламига ечим топиш имкониятини беради. Бундан ташқари, аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида 20 та кўп қаватли уй-жойлар қурилишига ҳозирлик кўрилмоқда. Бу 500 нафардан ортиқ оиланинг уй-жойга бўлган талабини қондириш имкониятини беради. Шунингдек, барча ижтимоий тармоқлар учун 25 километр йўл қурилиши, 9,3 километр ичимлик суви, 6,1 километр магистрал оқава сув, 13 километр электр энергияси ва табиий газ тармоғи тортиш кўзда тутилган, – дейди туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Содиқжон Ҳайдаров.

    Фото: «Дарё»

    Режалаштирилган ишлар амалга оширилса, Риштон маркази бутунлай замонавий шаҳарчага айланиши, одамларга кўплаб қулайликлар яратилиши, шубҳасиз. Қайта қуриш ишларига риштонликларнинг ўзлари ҳам ҳайрихоҳ. Улар фақат компенсация пуллари ўз вақтида тўланишини, бузиш ишлари режа асосида тартиб билан қилинишини исташмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Дўконлари бузилиб, эртага қаерда фаолият юритиб, қандай оила тебратишни билмай боши қотган тадбиркорлар эса ҳокимликдан изоҳ кутмоқда.

    03.07.2019, 15:28   Изоҳ (0)   34603
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беҳзод Мусаев солиқ имтиёзлари нима учун бекор қилинганига изоҳ берди

    03.07.2019, 15:15

    Самарқанд шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди

    03.07.2019, 15:09

    Тақиқланган ташкилотлар таркибига кирган 5 киши жиноий жавобгарликдан озод қилинди. Энди улар Ўзбекистонга қайтиши мумкин

    03.07.2019, 14:50

    Тошкент метроси Қорақамиш, ТТЗ ва Отчопаргача узайтирилиши мумкин

    03.07.2019, 14:12

    Самарқанддаги қабртошга тирик инсоннинг расми, туғилган йили ёзиб қўйилганлиги аниқланди

    03.07.2019, 13:00

    Самарқандда боғча мудираси 15 йил давомида қариндошларига иш ҳақи ёзиб, пулини олиб юргани аниқланди

    03.07.2019, 12:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    Дунё | 28 июн, 21:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Машъал”га жавобсиз олтита гол урди

    Спорт | 28 июн, 21:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.