Қашқадарёда фирибгарлик йўли билан 99 миллион сўмни ўзлаштирган 23 ёшли хусусий тадбиркор қўлга олинди, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Маълум бўлишича, 2019 йил 2 июль куни шаҳар ИИБга тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 2018 йил декабрь ойида Қарши туманида яшовчи, хусусий тадбиркор 23 ёшли О.Ж. Қарши шаҳар ҳудудида танишлари, «Истиқлол» маҳалласида яшовчи 27 ёшли А.С. ва шу маҳаллада яшовчи 28 ёшли А.I.га Тошкентдан арзон нархда болалар тагликларини олиб келиб беришини айтган.
Тадбиркор алдов йўли билан А.С.дан 43 миллион сўм ҳамда А.I.дан 56 миллион сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, О.Ж. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)