Киевда Олий Рада депутатлигига ўз номзодини қўйган собиқ президент Виктор Янукович администрация бошлиғи Андрей Клюев ҳамда блогер Анатолий Шария сабаб норозилик намойишлари бошланди, деб хабар қилади «Прямой» телеканали.
Телеканал маълумотларига кўра, одамлар президент Владимир Зеленский ўз офисини кўчиришни режалаштираётган «Европа майдони»да жойлашган «Украина уйи» биноси ва «Мустақиллик» майдонида йиғилган.
Украина собиқ президенти Пётр Порошенко норозилик акциясини қўллаб-қувватлаб, Telegram’даги каналига «Бизнинг жамоа соат 20:00 да Майдондаги акцияга келиб қўшилди», деб ёзган.
Аввалроқ, украиналик фаоллар сўнгги беш йилдан буён мамлакатда яшамасдан туриб ўз номзодини депутатликка қўйган Анатолий Шария ва Андрей Клюев сабаб ғазабга миниб, норозилик намойиши ўтказишларини маълум қилганди. Уларнинг Рада сайловларида иштирок этиши 2 июль куни маълум бўлган.
Изоҳ (0)