Россия президенти Владимир Путин яқин вақтлар ичида мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати Дмитрий Песковга таяниб, «Ведомости» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Путин «Россия дарёлари» форумида иштирок этади. Президент топшириғига кўра, форум иштирокчиларига бош вазир ўринбосари Ольга Голодец мурожаат қилади.
Путиннинг «Россия дарёлари» форумидаги иштироки ҳалок бўлган денгизчиларга боғлиқлиги айтилмоқда.
Бугун, 2 июль куни Мудофаа вазирлиги Россия ҳарбий-денгиз флотининг 14 нафар сувости денгизчилари илмий-тадқиқот чуқур сувости аппаратида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)