Шри-Ланка расмийлари мамлакатда 43 йил мобайнидаги илк ўлим жазоси учун икки нафар жаллодни ёллади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Наркотикларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ишлар бўйича айбдор деб топилган 4 киши қатл этилиши билдирилмоқда.
Жаллодлар кераклиги ҳақидаги эълонга 100 нафардан ошиқ номзод муносабат билдирди. Улар «руҳий куч-қувват»га эга 18 дан 45 ёшгача бўлган маҳаллий эркак бўлиши керак эди.
Қамоқхона вакили танловдан ғолиб чиққан қўш номзод икки ҳафта атрофида давом этадиган тайёргарликдан ўтиши кераклигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)