Хитой раиси Си Цзиньпин АҚШ президенти Дональд Трампни Шимолий Кореяга нисбатан «ён босиш»га чақирди. «Интерфакс»нинг хабар беришича, бу ҳақда Хитой ТИВ раҳбари Ван И маълум қилган.
«Си Цзиньпин АҚШни КХДРга ён босиб, муроса қилишга, шу жумладан КХДРга нисбатан санкцияларни юмшатишга ва ўзаро муаммоларни ҳал қилишга чақирди» — деган Ван И.
Аввал хабар берилганидек, Дональд Трамп ва Си Цзиньпин Осакада бўлиб ўтган G20 саммити доирасида учрашган бўлиб, учрашув якунида икки томонлама музокараларни давом эттиришга келишилган.
Изоҳ (0)