Ҳиндистонда кучли ёмғир ёғиши оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Лига Новости».
Ёмғир Мумбай ва бошқа яқин атрофдаги шаҳарларга ёққан. Кучли шамол билан ёққан ёмғир бинолар қулашига олиб келган ва бино атрофида бўлган одамларни босиб қолган. Шунингдек, ёмғир оқибатида Мумбайда темир йўл ва аэропорт ишламаган, мактаб ва идоралар ёпилган.
Бир сутка давомида тахминан 300 миллиметр ёмғир ёққан. Ҳукумат аҳолининг 1100 нафарини шаҳарнинг паст жойлашган ҳудудларидан эвакуация қилишга улгурган.
Қайд этилишича, ҳодиса жойида қутқарув хизмати иш олиб бориб, қидирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)