Туркия ғарбидаги Измир вилоятида жойлашган Алиага портида Италиянинг Synzania танкерида ёнғин юзага келди. «РИА Новости»нинг хабар беришича, оқибатда 16 киши жабрланган, 1 нафари касалхонада вафот этган.
«Petkim терминалида соат 23:20 ларда номаълум сабабларга кўра Италиянинг Synzania кемасига суюлтирилган нефть қуйиш пайтида портлаш содир бўлди. Юзага келган ёнғин бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида 16 киши жабрланди, бир киши касалхонада вафот этди», — дейилади Petkim нефть кимёвий компанияси хабарида.
Изоҳ (0)