Лондон узра учиб ўтаётган самолётдан бир эркак йиқилиб тушиб, вафот этди, деб хабар беради «Газета.ru».
Британия полициясининг маълумотларига кўра, номаълум шахс парвоз вақтида самолёт шассиси бўлмасидан тушиб кетган. Лондонда ўтказилган қидирув ишларидан сўнг, эркакнинг жасади шаҳар жанубидан, Клепам туманидаги хусусий уйлардан бирининг ҳовлисидан топилган. Эндиликда шифокорлар ва полиция ҳалок бўлган эркакнинг шахсини аниқлаш билан шуғулланмоқда, бироқ унинг жасади ерга қулаш оқибатида таниб бўлмас ҳолатга келган.
Полициянинг фикрича, эркак чиптасиз самолётга кириб олишга уринган. «Унинг шасси бўлмасига кириб олишига ҳозирча бошқа сабаб йўқ», — дея изоҳлайди полициядагилар.
Айни вақтда Британия ҳуқуқ-тартибот органлари содир бўлган воқеани ўрганмоқда.
Изоҳ (0)