Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия ҳарбий-денгиз флотининг 14 нафар сувости денгизчилари илмий-тадқиқот чуқур сувости аппаратида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Meduza.

Фото: ERR

Фото: ERR

Мамлакат мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, денгизчилар тутундан заҳарланиб ҳалок бўлган. Қурбонларнинг исм-шарифлари ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Ёнғин 1 июль куни Россия ҳудудий сувларида мамлакат ҳарбий-денгиз флоти манфаатлари йўлида Тинч океанининг пастки қатлами ва қаърини ўрганаётган аппаратда содир бўлган. Айни пайтда ёнғин ўчоғига барҳам берилган, чуқур сувости аппарати эса Североморск ҳарбий-денгиз базасида турибди.

Айни пайтда ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди