• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда эрини пичоқлаган келинчакка оқлов ҳукми чиқарилди

    Дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айбловга кўра, З.Р. 2018 йил 10 февраль куни соат 2200 ларда, ота-онасининг хонадонида, яъни Сергели тумани ... уйда, турмуш ўртоғи Р.А. ва отаси Т.Б. ўртасида келиб чиққан жанжал вақтида Р.А.га қасддан тан жароҳати етказиш мақсадида ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг қорин қисмига уриб оғир тан жароҳати етказганликда айбланган, дейилади Олий суд хабарида. Ҳикоя тарзида берилган тафсилотларни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: Олий суд

    Фото: Олий суд

    Эр-хотин уруши, дока рўмол қуриши, дейди халқимиз. Оила бўлгандан кейин катта-кичик жанжаллар бўлиб туриши табиий. Замира турмуш ўртоғи Арслон (исм-шарифлар ўзгартирилган) билан бор-йўғи 7 ой бирга яшади.

    Бу  оилада ҳам баъзан тушунмовчиликлар бўлиб турарди.

    Ўша куни Арслон кечқурун уйига маст ҳолда кириб келди.

    – Қатларда юрибсиз, нега кеч келдингиз? – сўради келинчак.

    Бу сўроқ куёвтўрага ёқмади. Оқибатда жанжал чиқди.

    Арслон хотинини урди, бўйнига қайчи тираб уни ўлдириш билан қўрқитди.

    Келинчак эрига қаршилик  кўрсатди, қайчини оламан деганида бармоғи ва кафти кесилиб кетди. Қон оқа бошлади.

    Арслон жаҳл билан қўлини мушт қилган ҳолда деворга урди.

    – Ваа-а-аҳ, – деб бақирди.

    Замира уйига кетаманга тушди, «яшамайман, сендақа зўравон билан!» Бу тортишувни эшитган Арслоннинг отаси Алишер ака муроса қилиб кўрди, бўлмагач келинини тунда уйига олиб бориб қўйди...

    Эртаси куни эрталаб Арслон Замиранинг онасига қўнғироқ қилди.

    – Узр, кечаги ишим учун, ойи, Замирага айтинг, уни бугун уйга олиб кетаман, –  деб тайинлади.

    Келишилганидек, Арслон кечқурун Замирани уйига борди.

    У ширакайф эди.

    Куёв қайнотаси Мўмин аканинг уйида овқатланди. Кўчага чиқиб  салқин ичимликлар олиб келди.

    Замира тўйларида уйларини безатиб берган таниши Нодир билан телефонда гаплашиб, уни кутиб олиш кераклигини отасига айтди.

    Шу пайт Арслон уни рашк қилиб,

    – Нега Нодир билан гаплашяпсан? –  деб тўнғиллади.

    Ўзича кўчага чиқиб кета бошлади.

    – Нима бўлаяпти ўзи?–  сўради қайнотаси.

    Шунда куёви:

    – Эркакмисиз, нима учун хотиним бегона йигит билан гаплашади? –  деб бақирди.

    Арслон жаҳл билан Замиранинг  юзига урди.

    Мўмин ака куёвнинг қўлидан тортди.

    – Нега қизимни ураяпсан?

    Маст куёв қайнотасини ҳам аяб ўтирмади. Унга ҳам қўл кўтарди.

    Куёв жанжалнинг олдини олиш учун қаршилик кўрсатган қайнсинглиси Лолани итариб юборди, у ерга йиқилиб боши сандиққа тегди.

    –  Синглимга нега қўл кўтарасиз? – жон ҳолатда бақирди Замира.

    Арслон жаҳл отига минди. Тилидан ёмон сўзлар учди:

    – Уч талоқ қўйдим, –  деб юборди. Ва хотинини юзига яна тарсаки урди.

    Бу жанжалга ошхонада куймаланаётган қайнонаси Робия опа ҳам қўшилди.

    –  Куёв ўзингизни босинг! –  дея уни тинчлантириш учун болалар хонасига олиб кирди.

    Тўполончи куёв шунда ҳам тинчланмади.

    Арслон хонада турган шкафнинг ойнасини қўли билан уриб синдирди, натижада қўли кесилиб қонаб кетди.

    Она барибир она-да. Робия опа куёвини ошхонага олиб борди.Уни тинчлантиришга, қонни тўхтатишга ҳаракат қилди.

    Бу вақтда келинчак қайнотаси Алишер акага қўнғироқ қилиб, ўғли уларнинг уйига келиб жанжал қилаётганини айтди.

    Қайнота ҳам келишган экан, «мен аралашмайман», деб қутулди. (Арслоннинг онаси бу пайт Туркияда эди)

    Шу он Замира ошхонада онасининг қаттиқ чинқириғини эшитиб, югуриб кирди.

    Эринг  қорнига пичоқ тиқиб олди...

    Келинчак турган жойида бир он карахт турди. Нима қилишни билмади. Тез ёрдамга қўнғироқ қилди, аммо туша олмади. Отасини ёрдамга чақирди.

    Бу  пайт уйга безакчи Нодир келиб қолди.

    Мўмин ака ва Робия опа, Замира, Нодир биргаликда қўшнининг машинасида куёв болани касалхонага олиб боришди.

    Йўлда куёвтўра келинчакка «буни ҳеч ким билмасин, агар онам билса бизларни ажраштириб юборади. Зилола, мен сени севаман ва сенсиз яшай олмайман», деб қайта-қайта такрорлади.

    Шифохонада врачлар Арслонни тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлганларида, қаршилик қилди, яхши муомалада бўлмади. «Мен яхшиман», дея кўчага чиқиб кета бошлади.

    Врачлар бемор зудлик билан операция қилишмаса, натижаси ёмон бўлишини айтишди. Аммо Арслон унамаётган эди.

    Замира эрининг йўлини тўсди.

    – Агар мени севсангиз ортга қайтиб шифокорлар гапига кирасиз, агар йўқ десангиз, мен ҳозироқ кўчага чиқиб ўзимни автомашина тагига ташлайман...

    Арслон кўнмасдан иложи йўқ эди.

    – Хўп, юр, ичкарига кирамиз, шифокор айтганини қиламан, фақат сен менинг ёнимдан жилмайсан, –  деди.

    Арслон Замирани  қўлидан маҳкам ушлаб олди.

    Навбатчи шифокор бунга қаршилик қилмади.

    Врачлар беморни операцияга тайёрлашди.

    Замира онаси билан касалхонада эри операциядан чиққунга қадар ўтирди.

    Тунги соат иккилардан сўнггина уйга қайтди.

    Эртасига эрталаб яна касалхонага бориб, Арслоннинг ҳолидан хабар олишди.

    Бу орада куёвтўранинг яқин қариндошлари ҳам келиб, хабар олиб туришди.

    Арслоннинг онаси Комила опа орадан уч кун ўтиб, Туркиядан учиб келди. У воқеани билгач, «сенлар ўғлимни шу куйга солгансанлар», деб жанжал кўтарди.

    Орадан яна бир неча кун ўтиб, Арслон Ботиров онасининг гапига кириб, «турмуш ўртоғим З.Ботирова қорнимга пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказди» деб ички ишлар бўлимига ариза ёзди.

    Иш терговга чиқди, ундан сўнг судга оширилди.

    Жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани суди ушбу ишни ҳар томонлама муҳокама қилиб, қонуний баҳо берди.

    Жиноят иши бўйича аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб жабрланувчи А.Ботиров суд тергови даврида ҳар хил кўрсатмалар бериб, дастлаб унга З.Ботирова пичоқ билан тан жароҳатини етказгани, сўнгра у ўзига ўзи пичоқ билан тан жароҳати етказгани ҳақида берган кўрсатмаларини жиноят иши бўйича тўпланган барча далиллар мажмуи билан солиштириб, натижасини қатъий ўрганиб, батафсил муҳокама қилиб, З.Ботирова А.Ботировга нисбатан қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш жиноятини содир қилмаган ва жиноий ҳодиса юз бермаган, деб топди.

    «З.Ботирова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилсин ҳамда иш қўзғатилган, тергов ва суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли оқлансин...»

    З.Ботировага реабилитация қилиниши муносабати билан унга етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий ва бошқа зиён оқибатларини ЖПКнинг 304-312-моддаларида назарда тутилган тартибда даъво талаби билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

    01.07.2019, 21:56   Изоҳ (0)   74815
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    1 июлдан автотранспортдаги видеорегистраторларда қайд этилган ҳуқуқбузарлик видеоёзувларини қабул қилиш синов тариқасида бошланди

    01.07.2019, 21:30

    Халқаро гўзаллик танловида ғолиб бўлган ўзбекистонлик қиз, энг чиройли миллат деб топилган украинлар, Жиззахда пичоқланган шифокор ва куннинг бошқа хабарлари

    01.07.2019, 21:17

    Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментига янги бошлиқ тайинланди

    01.07.2019, 20:51

    Бош прокуратура мурожаатига кўра боғчалардаги онлайн навбатларни текшириш бошланди

    01.07.2019, 20:38

    Ўзбекистонда канализация ва рельеф майдонларга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш хавфи юқори 14 мингга яқин корхона мавжуд

    01.07.2019, 20:30

    Сурхондарёда МИБ ходими дарёда чўкаётган болани қутқариб қолди

    01.07.2019, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.