• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон армиясининг жанговар қудрати қарийб икки баробар ошди

    Бугун, 28 июнь куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, олдиндаги режа ва мақсадларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Унда мудофаа вазири ўринбосари генерал майор Азизбек Икромов, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи ўринбосари полковник Шуҳрат Икромов ва бошқа масъул офицерлар иштирок этди.

    Анжуман Ўзбекистон Президенти бошчилигида 2018 йил 28 ноябрда ўтказилган Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида мудофаа саноати ва ҳарбий таълимни ривожлантириш, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни модернизация қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш ижросига бағишланди. Маълум қилинишича, ўтган давр мобайнида Мудофаа вазирлиги қўшинларида 230 дан ортиқ махсус-тактик ўқувлар, 45 га яқин ҳамкорликдаги тадбирлар ўтказилди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Натижада жанговар самардорлик 10—12 фоизга, жанговар қудрат қарийб икки баробарга ошгани қайд этилди.

    Қўшинларнинг операцион йўналишларда ўтказилган текширувлар натижасига кўра, Мудофаа вазирлиги қўшинлари вазифаларни бажаришга шай деб баҳоланди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    2019 йил июль ойидан август ойига қадар Россия, Беларусь, Қозоғистон, Ҳиндистон, Эрон ва Хитой ҳудудларида ўтказиладиган «Халқаро армия ўйинлари —2019» мусобақаларида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 14 та йўналиш бўйича иштирок этиши маълум қилинди. Ҳозирда ҳарбийларимиз мусобақаларга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Анжуман доирасида сўзга чиққан генерал майор Азизбек Икромов барча журналистларни «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» билан табриклаб, Мудофаа вазирлиги тизимининг очиқлигини, армиянинг халққа яқинлигини таъминлаш мақсадида вазирлик матбуот хизмати, «Ватанпарвар» бирлашган таҳририяти, Қуролли Кучлар Медиа маркази негизида янги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти, барча ҳарбий округларда матбуот хизматлари ташкил этилганини билдирди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Бундан ташқари департамент ходимларининг ижодий самарадорлигини ошириш учун «Медиа иккилик» ва Медиа учлик» гуруҳлари тузилди. Мобил медиа марказ лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳарбий округларнинг расмий веб-сайтлари ишга туширилди. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ҳарбий журналистларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тўрт ойлик курслар ташкил этилди.

    28.06.2019, 19:54   Изоҳ (0)   32031
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фуқароларга пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди

    28.06.2019, 19:15

    Биринчи оиласидан қонуний ажрашмай, шаръий никоҳ билан уйланаётган эркакларга қатъий чора кўриш таклиф қилинди

    28.06.2019, 18:50

    «Ўзбекнефтгаз» Қозоғистон ва Хитой АЁҚШлари билан ҳамкорлик ўрнатишни режалаштирмоқда

    28.06.2019, 18:20

    29 июнь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилади?

    28.06.2019, 18:10

    «Ўзбекнефтгаз» раҳбари: Газнинг нафақат миллий бойлик, балки товар эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак

    28.06.2019, 18:01

    Туркманистонда юк машинаси поезд билан тўқнашиб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди

    28.06.2019, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.