Қозоғистоннинг Арис шаҳрида портлашлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Sputnik’нинг хабар беришича, шартнома асосида ҳарбий хизмат ўтаган Нурлан Ахметов Чимкентда шифохонада ҳалок бўлди.
Бундан аввал икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Улардан бири шаҳарда истиқомат қилган фуқаро бўлиб, унинг машинасига снаряд келиб тушган. Иккинчиси ҳарбий хизматчи Бауиржон Алимбеков — унинг жасади ҳарбий қисм ҳудудида топилган.
Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни эрталаб Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин юз берди, кейинчалик омборхонада ўқ-дорилар портлаши содир бўлди.
Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Таъкидланишича, 165 киши тиббий ёрдам учун мурожаат қилди, 89 киши шифохонага ётқизилди, улардан 15 нафари жонлантириш бўлимида. Шаҳар аҳолиси эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)