АҚШ давлат котиби Майк Помпео Америка «Толибон» муҳолифат ҳаракати вакиллари билан келишув имзолаш арафасида турганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва толибонлар «ҳақиқий прогресс»га эришди ва афғон замини бошқа ҳеч қачон «террорчилар учун бошпана бўлмаслигига» ёрдам берувчи шартнома имзолашга тайёр.
У ҳужжатни 1 сентябргача имзолашни режалаштирмоқда, айнан шу куни Афғонистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.
Помпео Вашингтон толибонлар билан хорижий ҳарбийлар иштироки масаласида музокаралар бошлаганини қўшимча қилган ва ҳозирча НАТО қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишнинг аниқ муддати йўқлигини таъкидлаган.
АҚШ қўшинлари қарийб 18 йилдан бери Афғонистонда бўлиб турибди. Улар 2001 йил 11 сентябрдаги террорчилик ҳужумидан сўнг киритилган.
Изоҳ (0)