Мексика АҚШ билан чегарада ўзининг 15 минг нафар ҳарбийсини жойлаштирди. «Лига Новости»нинг ёзишича, улар ноқонуний муҳожирлар оқимини чеклаши ва зарур бўлса Марказий Америкадан АҚШга киришга уринган муҳожирларни ушлаб қолиши керак.
АҚШ президенти Дональд Трамп июнь ойи бошида Мексика ҳукуматига ноқонуний муҳожирларни ушлаб олиш муаммосини ҳал қилмагунча янги санкцияларни жорий қилиш билан таҳдид қилган эди. Кейинчалик Трамп ноқонуний муҳожирликка қарши курашишда Мексика билан келишувга эришгани сабабли бу чорадан воз кечишини билдирган.
Трампнинг сўзларига кўра, бунга жавобан Мексика ноқонуний муҳожирлар оқимини камайтириш учун кескин чоралар кўришга ваъда берган.
Изоҳ (0)