АҚШ президенти Дональд Трамп Япония билан хавфсизлик кафолати шартномасидан чиқишни режалаштирмоқда. «Газета.ru»нинг ёзишича, гап Японияга ҳужум уюштирилганда унга АҚШ томонидан ёрдам кўрсатилиши тўғрисидаги ҳужжат ҳақида кетмоқда.
Қайд этилишича, Трамп ҳужжатда АҚШга ҳужум бўлган тақдирда Япония уни ҳимоя қилиш мажбуриятини олмаганидан норози. АҚШнинг шартномадан чиқиши Японияга Осиё—Тинч океани ҳудудида таҳдидли вазиятни юзага келтиради.
Изоҳ (0)