Boeing компанияси буюртмачиларга етказилмай қолган бир нечта 737 MAX самолётини ўз ходимлари учун мўлжалланган автотураргоҳларда жойлаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
«Биз 737 Max етказилишидаги вақтинчалик узилишлар вақтида компаниянинг ресурслари, жумладан Пюжет-саунд, Сан-Антонио ва Мозес-Лейкдаги объектларимиздан фойдаланмоқдамиз», — дейди компания вакили Пол Бергман.
Компания заводи жойлашган Сиэтл шаҳрининг «King 5» телеканали томонидан эълон қилинган видеода самолётлар автотураргоҳда машиналар қуршовида турганини кўриш мумкин.
Аввалроқ Bloomberg ахборот агентлиги манбаларга таяниб, самолётларнинг парковкаси ҳар бир самолёт учун ойига 2 минг доллардан айланаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)