Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида 21 июнь куни автомобилнинг газ баллони портлаши ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида яшовчи 52 ёшли А.Т. Nexia’сидаги газ баллонига «Чўлқувар» маҳалласида жойлашган Петромарузгаз газ қуйиш шохобчасида газ тўлдириб, машинани газ қуйиш шохобчасидан ҳайдаб чиққан вақтида газ баллони портлаб кетган.«Натижада ҳайдовчи А.Т. ва унинг йўловчиси — 35 ёшли У.Х. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган», — дейилади ИИВ ахборотида. Қайд этишларича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)