Тошкентдан Олмаотага учаётган Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси самолёти герметизация тизимидаги муаммо сабабли Чимкентга фавқулодда қўндирилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Самолёт Чимкентга 22 июнь куни маҳаллий вақт билан 16:15 да қўндирилган, қўниш штат режимида амалга оширилган. Жабрланганлар йўқ.
Йўловчилар маҳаллий вақт билан 22:40 да мунтазам «Чимкент—Олмаота» рейси билан белгиланган манзилга етказилади. Айни вақтда самолётдаги носозлик бартараф этилмоқда.
Изоҳ (0)