Жиззах шаҳрида 21 июнь куни соат тахминан 1:00 да номаълум шахслар «Мирзо Улуғбек» маҳалласи ҳудудида жойлашган Жиззах темирйўл вокзали автотураргоҳида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган, Шароф Рашидов туманида яшовчи 38 ёшли У.С.нинг Nexia’сини ҳайдаб қочган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Шароф Рашидов тумани «Янгиҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи «Жиззах—Фориш» йўлининг 24-километридан техник соз ҳолда топилган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шароф Рашидов тумани «Раваллиқ» маҳалласида яшовчи, 11-мактабнинг икки нафар 9-синф ўқувчилари — О.А. ва Н.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)